Ўзбекистон | 20:58 / 06.12.2022
28209
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда қадимий қозон рўзғорда фойдаланиб келингани аниқланди

Бу қозон сак қабилаларига тегишли бўлган ва икки минг йиллик тарихга эга ҳисобланади.

Фото: Маданий мерос агентлиги

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида милоддан аввалги II-I асрларга оид бўлган сак қабилаларига тегишли бронза қозон топилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу қозон 1993 йилда Пайариқ тумани Муҳаммади қишлоғи фуқароси ўша вақтда мактабда директор бўлиб фаолият юритган Анвар Шоғдоров томонидан Қароқчи тоғи ва Тешиктепа археологик ёдгорлиги оралиғидаги адирдан канал қазиш вақтида топиб олинган. Фақат уни топиб олганлар унинг ноёблигини билмаган ва уй-рўзғор ишларида фойдаланиб келган.

Ноёб қозон Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси илмий ходимлари музей тўпламларини бойитиш мақсадида вилоятлар бўйлаб экспедицияга чиққанда топилган. Қозон Еттисув воҳаси сак қабилаларига оид бўлиб, милоддан аввалги II-I асрларга оиддир. Унинг баландлиги 37 сантиметр, оғиз қисмининг диаметри 52 сантиметрни ташкил этади.

Бу ушбу ҳудудда бронза қозонларнинг аниқланиши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Қароқчи тоғининг Қўшработ туманидан ўтган қисми ёнбағрида жойлашган Сирлибойтепадан, Пайариқ туманидаги Кўктепа археологик ёдгорлигидан ҳам сакларга оид бронза қозонлар топилган.

Шунингдек, 2017 йилда Каттақўрғон туманининг Оқтов тоғларига туташ Йилқиҳайдар қишлоғидан ҳам маҳаллий аҳоли томонидан топилган сакларнинг бронза қозони музей-қўриқхонага топширилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти