Ўзбекистон | 18:55 / 08.12.2022
10589
2 дақиқада ўқилади

Давлат мулкини "E-auksion" платформаси орқали осон ижарага олинг

Бугунги кунда E-auksion электрон савдо платформасида 5 мингдан ортиқ давлат кўчмас мулк объектларини ижарага олиш имконияти мавжуд.

Фото: E-auksion

Бунинг учун e-auksion.uz порталига кириш ёки платформанинг IOs ёки Android қурилмалари учун яратилган мобил иловаларини юклаб олиш зарур.

E-auksion.uz порталидан жисмоний ёки юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтгач, шахсий маълумотларни тўлдириш ҳамда офертани электрон шаклда имзолаш талаб этилади. Бунда электрон рақамли имзо калитига эга бўлиш зарур.

Маълумотлар тўлдирилгач, e-auksion.uz порталидаги шахсий ҳисобрақамни банк кассалари ёки электрон тўлов тизимлари орқали тўлдириш керак. Порталнинг Давлат мулки ижараси бўлимида вилоят ва туман кесимида объектларни кўриш имконияти яратилган бўлиб, исталган шахс улар билан танишиш мумкин.

Мулк учун ариза берилгач, аукцион савдоси белгиланган санада шахсий кабинетга кириш ва менинг аукционларим бўлимидан савдода иштирок этишни тасдиқлаш зарур.

E-auksion платформасида ўтказиладиган очиқ ва шаффоф аукцион ҳамда танловларда иштирок этиб, давлат активлари ва ер участкаларини ижарага олишингиз мумкин.

Айни пайтда e-auksion.uz порталида 5,1 мингта давлат мулки савдога чиқарилган. 

Бундан ташқари, портал орқали 2 мингдан ортиқ давлат активларини ҳамда 40 мингдан ортиқ ер участкаларини сотиб олишингиз мумкин.

Веб-сайт: e-auksion.uz

Телеграм: t.me/onlineauksionuz

Tel: +998712022111

Мавзуга оид