Бугунги кунда e-auksion платформаси давлат активларини очиқ ва шаффоф усулда сотишнинг энг мақбул воситасига айланиб улгурди. Барча активлар e-auksion.uz порталида дастлабки савдода савдо кунига қадар 30 кун аввал чиқарилади. Исталган шахс онлайн-аукционда иштирок этиш учун ариза бериши мумкин.
Савдода қатнашиш истагида бўлганлар e-auksion.uz порталидан рўйхатдан ўтиши, етарли миқдорда закалат пулини киритиши талаб этилади.
1. Поп нефт базаси бино-иншоотлари

Наманган вилояти, Поп тумани, “Анҳор” МФЙда жойлашган ушбу объектнинг бошланғич нархи 217,8 млрд сўмни ташкил этади. Объект 39 гектар ер майдонига эга бўлиб, ер участкаси мулк ҳуқуқи асосида савдога чиқарилган. Давлат активи бўлиб тўлаш шарти билан сотилади.
2. “Сижжак” дам олиш маскани

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Сарбоғ” МФЙда жойлашган дам олиш маскани 5,38 гектар ер майдонига эга бўлиб, мулкни аукционда сотиб олган шахс қонунчиликка зид бўлмаган фаолият билан шуғулланиши мумкин. Бошланғич нархи 70,1 млрд сўмни ташкил этади.
3. Маъмурий бино

Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уй. Бошланғич нархи 66,5 млрд сўм бўлган давлат активи 26,4 сотих ер майдонига эга. Давлат активлари бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолларда, қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланади.






















