Ўзбекистон | 12:55 / 08.12.2022
9016
5 дақиқада ўқилади

Ledokol Group: Ўзбекистонда ташқи реклама қамровини режалаштиришимиз мумкин

Ledokol Group реклама агентлиги ташқи реклама самарадорлиги тизимини баҳолаш - METER АdТech-стартапининг ҳамкорига айланди.

Фото: Ledokol Group

Ташқи реклама — ўз товари ва бизнеси ҳақида атрофдаги одамларга сўзлаб беришнинг энг қадимги ва энг долзарб усулларидан бири саналади. Digital-рекламанинг фаол ривожланишига ва савдонинг онлайн шаклга ўтишига қарамай, ташқи реклама ўз долзарблигини йўқотмайди. Дастлаб Ўзбекистонда классик статик форматлар устунлик қилган бўлса, кейинги йилларда мультимедиа форматлари кенг қўллана бошланди. Бундан ташқари, пиёдалар ва автомобиль ҳаракатларининг кескин ўсиши компанияларга ООH (оut оf homе) форматлари орқали одамлар билан мулоқот қилиш имконини беради. 

2021 йилгача қурилмалар сони тахминан 12 000 ни ташкил этган, шундан 7 000 таси Тошкент шаҳрига тўғри келган бўлиб ва Ўзбекистонда классик билбордларни оммавий демонтаж қилиш бошланган ва уларнинг сони 65% га камайганига қарамай, рақамли форматлар улуши жадал ўсиб бормоқда. 2022 йилда LED экранлар сони 40% га ошди.

Яқин вақтгача ташқи реклама бозорида реклама кампанияларини прогноз қилиш ҳамда қамровни ҳисоблаш учун ҳеч қандай восита мавжуд эмас эди. Аммо янги технологиялар пайдо бўлиши билан оutdoor-реклама digital-коммуникациянинг тўла ҳуқуқли иштирокчисига айланди. Ўзбекистоннинг Ledokol Group реклама агентлиги 2022 йилда ташқи реклама самарадорлигини баҳолашнинг янги тизими – МETER'ни жорий қилишни бошлади.

Тизим ушбу маълумотларни таҳлил қилиш имконини беради: 

  • телекоммуникация компанияларидан (мобил алоқа операторларининг шахсийлаштирилмаган маълумотлари);
  • мобил иловалардан (навигаторлар, ўйинлар, ижтимоий тармоқлар, lifestyle иловалари ва бошқалар);
  • Internet DMP'дан профилларни (қизиқишлар, севимли машғулотлар, ташриф буюрилган сайтлар/иловалар).

  «Ўзбекистон бозорида ташқи реклама талабгир саналади. Унинг ўзига хослиги унинг соддалигида бўлиб — ҳамма унинг нима эканлигини ва қандай ишлашини яхши тушунади. Мижозларда жойлаштиришга эҳтиёж бор, шунинг учун, реклама кампаниясининг самарадорлиги устида ишлаётган операторлар ҳамда агентликларнинг ностандарт ёндашувлари туфайли соҳага талаб бор ва у ривожланишда давом этмоқда. Бироқ ташқи рекламанинг асосий муаммоси шундаки, узоқ вақт давомида унинг миқёси ўлчанмаган эди. Рақамли технологияларнинг ривожланиши билан аниқ ўлчаш тизимини яратиш учун янги имкониятлар пайдо бўлди. Ledokol Group реклама агентлиги МEТER АdТesch стартапининг ҳамкорига айланди. Эндиликда, Ўзбекистон ташқи реклама бозорида рақамлар асосида қурилмаларни танлаш, мижозларга сегментлар бўйича қамров ҳисобини тақдим этиш, рейтинглар бўйича Тоp'даги реклама юзаларини тушуниш, иссиқлик хариталарини сегментлар бўйича таҳлил қилиш ҳамда, самарали-оптималлаштирилган реклама кампаниясини ўтказиш мумкин», - дея шарҳлади ООH Леdokol Group бўлими раҳбари Музаффаров Шерзод Жўраевич.

Манзилли дастурни оптималлаштиришга мисол тариқасида қуйидаги кейсни кўриб чиқиш мумкин.

Қамровли манзилли дастур, 30 та яхши юзалар.

Масалан, бренднинг вазифаси Тошкент шаҳрида хабардорликни тезкор қуришдир. Бу янги йил акцияси ёки янги ресторан очилиши ёки операторда янги тариф режасини ишга тушириш бўлиши мумкин.. 

Агар шаҳарнинг ўттизта яхши юзалари манзилли дастурига киритилса (1-расм), у ҳолда ойлик қамров 6 ёшдан ошган Тошкент аҳолисининг 90 фоизини, яъни 2,28 млн кишини ташкил этади. Бундай акциянинг тахминий қиймати 152 миллион сўмни ташкил этади.

Борди-ю, агар биз манзилли дастурни бироз оптималлаштирсак, МETER'да жамланган маълумотларга кўра махсус танланган йигирмата реклама қурилмасини қолдириш мумкин.

Оптималлаштирилган манзилли дастур, 20 та юзалар.

Шунда, бу каби мақсадли дастурнинг умумий қамрови (2-расм) Тошкент шаҳрида яшовчи 6 ёшдан ошган аҳолининг 8 фоизгача (2,18млн киши)сини ташкил этади, бунда баҳоланган қиймати 112млн сўмгача камаяди.

Яъни сезиларли даражада бюджет тежалган ҳолда, умумий қамров самарадорлиги деярли ўзгаришсиз қолмоқда.

Оптималлаштириш бошқа тарафга ҳам ишлайди: агар бюджет қатъий чекланган бўлса, унда маълумотларга кўра, ушбу буджетга муносиб максимал самарали манзилли дастурни танлаш мумкин.

ООН — реклама тобора ривожланиб бормоқда ва рақамли реклама — DOOH'га трансформация бўлмоқда. 2023 йилдаги ва навбатдаги бир неча трендлар ва эҳтиёжлар қуйидагича бўлади:

  • рақамли оутдоор-реклама (DOOH) улушини ошириш;
  • ақлли технологияларни қўллаш
  • қамров борасида маълумот олиш
  • ноодатий ва ностандарт форматларни жорий этиш
  • реклама кампаниясининг самарадорлигини ҳисоб-китоб қилиш

Инновацион тизим ташқи реклама уфқлари ва имкониятларини кенгайтиради ва реклама берувчига қимматли маълумотларни тақдим этади. ООH'даги замонавий ёндашуви келгуси йилларда ташқи реклама харажатларига катта ҳисса қўшадиган асосий ўсиш омилига айланади. Ledokol Group агентлиги бундай имкониятларнинг вакили саналади. 

📞 Телефон: +99890 315 00 03

📥Теlegram -канал: https://t.me/ledokolagency

🖥 Сайт: https://ledokolgroup.com/?utm_source=kunuz&utm_content=raf

Реклама

Мавзуга оид