Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термиз-Тошкент йўловчи поезди чироқ ўчиб қолгани сабаб тўхтаб қолди
Оқибатда йўловчи поезд қарийб тўрт соат ҳаракатлана олмаган ва Тошкентга белгиланган вақтдан кечикиб етиб келган.
Ижтимоий тармоқларда Термиз-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди темирйўл линиясида чироқ ўчиб қолгани учун бир неча соатга кечикаётгани айтилган хабарлар тарқалди. «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ҳолатни тасдиқлади.
Маълум бўлишича, 2022 йил 9 декабр куни Термиз бекатидан жўнаган 79-сонли “Термиз — Тошкент” йўловчи поезди "Жарқўргон – Қумқўрғон" ва "Қумқўрғон – Бойсун" перегонида электр энергиянинг ўчгани сабабли 3 соат 40 дақиқа тўхтаб қолган.
Тармоққа электр энергияси етказиб берилгач поезд йўлда давом этган ва Тошкент шаҳрига ўз вақтидан 2 соат 10 дақиқага кечикиб келган.
«Йўловчиларга келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабарида.
Мавзуга оид
10:11
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали борди
14:05 / 17.12.2025
Тошкент–Самарқанд янги темирйўлининг техник-иқтисодий асослари тайёр бўлди
07:35 / 17.12.2025
Муҳандислик шедеврлари: дунёдаги энг узун 10 та туннел
17:36 / 02.12.2025