Жамият | 18:46 / 11.12.2022
17394
1 дақиқада ўқилади

Кўкдаладаги қишлоқ туғуруқхонасида электр таъминоти тикланган

Қишлоқ туғуруқхонасида бўлган аёлларнинг асосий қисмига уйига жавоб берилган. Муассаса иссиқлик таъминотида узилиш бўлгани ҳақидаги маълумот рад этилди.

Фото: Видеодан кадр

ССВ матбуот хизмати Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги туғуруқхонада ток ўчиб қолгани билан боғлиқ хабарлар юзасидан маълумот берди.

Мазкур ҳолат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари томонидан ўрганилган.

«Кўкдала тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Чияли бўлинмаси, яъни қишлоқ участка шифохонасида 2022 йил 11 декабр куни соат 03:30 да электр энергиясида узилиш кузатилган. Аммо иссиқлик таъминотида узилиш бўлмаган.

Шифохонада 4 кун аввал жами 7 нафар аёл фарзандли бўлган, 11 декабр соат 12:00 да уларнинг 6 нафарига уйга жавоб берилган. 1 нафар аёл чақалоғи билан Кўкдала тумани тиббиёт бирлашмаси шифохонасига кўчирилган. Ҳозирда она ва болаларнинг саломатлиги яхши, шифокорлар назоратига олинган», дейилади вазирлик хабарида.

Айни пайтда шифохонада электр таъминоти тикланган. Муассаса қўшимча электр генератори билан таъминланган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид