Ўзбекистон | 14:26 / 12.12.2022
7299
1 дақиқада ўқилади

Самолётда йўловчи ташиш нархи бир ойда қанчага ошгани айтилди

Самолётда йўловчи ташиш нархлари бир ойда ўртача 6,5 фоизга ошган.

Фото: Kun.uz

2022 йил ноябрь ойида Ўзбекистонда маҳаллий йўналишларда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари октябрь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 6,5 фоизга ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳаво транспортида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш нархлари йил бошидан буён ўртача 3,8 фоизга арзонлашгани кузатилган.

Ўзбекистонда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари ўтган йил мос даврига нисбатан, яъни йиллик нисбатда ўртача 2,7 фоизга арзонлашган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид