Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
16 декабрдан ерусти метро линиясининг ишлаш вақти чекланади
“Ерусти ҳалқа” йўналишидаги поездлар 5:00 дан 23:00 гача ҳаракатланади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди.
Қайд этилишича, 16 декабрдан метро темирйўлларида техник ишлар бажарилиб, ўрнатилган қурилмалар техник кўрикдан ўтказилади. Шунинг учун бу вақтдан бошлаб метрополитеннинг “Ерусти ҳалқа йўли” йўналишида поездлар ҳаракати маълум вақтгача, яъни соат 05:00 дан 23:00 гача амалга оширилади.
“Келтирилган ноқулайлик юзасидан барча йўловчилардан узр сўраймиз.
Техник ишлар якуни бўйича қўшимча маълумотлар метрополитеннинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари орқали берилади”, – дейилади “Тошкент метрополитени”нинг расмий изоҳида.
Мавзуга оид
20:09 / 07.01.2024
Тошкентда метро поезди техник носозлик сабабли тўхтаб қолди
19:24 / 05.01.2024
Сенатда ерусти метроси эскалаторлари ишдан чиққани танқид қилинди
10:47 / 02.01.2024
Мегатирбандлик, мингта автобус ва қулаб тушган йўл ўтказгич – 2023 йилда транспорт соҳасида нималар юз берди?
14:30 / 28.12.2023