Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иссиқлик таъминоти учун тарифни шакллантириш тартиби эълон қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг “Иссиқлик таъминоти хизмати учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳа мақсади – нархларни ташкиллаштириш давлат сиёсатини ўтказиш, тартибга солинадиган нархларни балансланганини ва узоқ муддатли барқарорлигини таъминлаш, бунда иссиқлик таъминоти хизматларини етказиб берувчилари ва истеъмолчилари манфаатлари балансига эришиш.
Лойиҳа қарори иссиқлик энергияси нархлари (тарифлари) даражасини ягона услубини ва ҳисоб-китоб тартибини қабул қилишни тахмин қилади.
Қарор лойиҳаси бешта бобни ўз ичига олади:
«Умумий қоидалар» асосий тушунчаларни, қўллаш соҳасини, иссиқлик энергияси (қуввати) нархлари (тарифлари)ни ҳисоб-китоб принципларини ва шакллантириш тартибини таърифлайди;
«Иссиқлик таъминоти хизматлари учун тарифларни шакллантириш» иссиқлик хизматлари учун тарифларни шакллантириш тартибини ва тарифларни аниқлаш ҳисоб-китобини ўз ичига олади;
«Иссиқлик таъминоти хизматлари учун тарифларни ҳисоб-китоб қилиш» иссиқлик таъминоти корхоналари ҳисоб-китоб қилиш вақтида қўллаши лозим бўлган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тарифларни ҳисоб-китоб қилиш формуласи таърифини ўз ичига олган;
«Иссиқлик таъминоти хизматлари учун тарифларни тасдиқлаш» декларация тартибини ва иссиқлик таъминоти хизматлари учун тарифларни тасдиқлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхатини ўз ичига олган;
«Якунловчи қоидалар» тартибга солинган нархларни тўғри шакллантириш ва қўлланишини назорат қилувчи органни аниқлайди.
Низомга мувофиқ, иссиқлик таъминоти хизматлари учун тарифларни шакллантириш ва белгилашда истеъмолчилар учун тарифларни шакллантириш жараёни иштирокчиларини вазифа ва мажбуриятлари аниқлаб берилган, кўрсатиладиган хизматлар таннархини тўлиқ қоплаш назарда тутилади, иссиқлик таъминоти ташкилотларини ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш харажатлари ҳисобга олинади.
Мавзуга оид
09:00 / 13.07.2026
Европада иссиқлик тўлқини қурбонлари сони 10 мингдан ошди
14:05 / 13.06.2026
Жуда иссиқ об-ҳаво ҳомиладорликка қандай таъсир кўрсатади?
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:51 / 29.05.2026