Ўзбекистон | 10:27 / 16.12.2022
2280
3 дақиқада ўқилади

Чорва сўйиш бўйича айрим корхоналарга бозорлардан алоҳида жой ажратилади

Фото: Kun.uz

Президентнинг “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар белгилангани муносабати билан президент айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Президент айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилади:

  • ҳудудлардаги чорва молларини сўйиш бўйича замонавий автоматлаштирилган мажмуаларга эга ва уларни янгидан ишга тушираётган корхоналар фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида мазкур ташкилотлар томонидан билан ижтимоий соҳа объектларига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб беришга доир қонунчилик ҳужжатларига тегишли аниқликлар киритиш;
  • ноқонуний фаолият юритаётган чорва молларини сўйиш корхоналари ва қассоблар фаолиятини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мослаш.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мавжуд чорва молларини сўйиш бўйича замонавий автоматлаштирилган мажмуаларга эга корхоналарга улар жойлашган туман ва шаҳар марказларидаги деҳқон бозорларидан гўшт маҳсулотларини сотиш учун алоҳида жой ажратиб берилишини таъминлайди ва амалга оширилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради.

Ветеринария қўмитаси, Молия вазирлиги ва Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

  • бозор ҳудудларига олиб кирилаётган гўшт ва гўшт маҳсулотлари назоратини кучайтириш ва истеъмолга йўналтирилаётган гўштларни махсус QR-код (VIS-BILLUR электрон ахборот тизими) билан сотилишини таъминлаш бўйича зарур тадбирларни амалга оширади;
  • бюджет ташкилотлари (касалхона, мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, махсус мактаб-интернатлари ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектлар) томонидан истеъмол қилинаётган гўшт ва гўшт маҳсулотларини чорва молларини сўйиш бўйича замонавий автоматлаштирилган мажмуаларга эга бўлмаган корхоналар (воситачи корхоналар, қассоблар) ва бошқа таъминотчилардан сотиб олинишига йўл қўймаслик чораларини кўради;
  • бюджет ташкилотларига етказиб берилаётган гўшт ва гўшт маҳсулотларини чорва молларини сўйиш бўйича замонавий автоматлаштирилган мажмуаларга эга корхоналар томонидан сўйилганлиги ва махсус QR-код (VIS-BILLUR электрон тизими) билан рўйхатдан ўтгани юзасидан қатъий назорат ўрнатади;
  • Ветеринария қўмитаси ва “Ўзчармсаноат” уюшмаси VIS-BILLUR электрон тизимидан тўлиқ рўйхатдан ўтган ва бюджет ташкилотларига гўшт ва гўшт маҳсулотлари етказиб берадиган чорва молларини сўйиш бўйича замонавий автоматлаштирилган мажмуаларга эга корхоналар рўйхатини шакллантиради ва доимий равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
  • Молия вазирлиги бюджет ташкилотларига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш шартномаларини Ветеринария қўмитаси ва “Ўзчармсаноат” уюшмаси махсус рўйхати асосида шакллантирилган замонавий автоматлаштирилган мажмуаларга эга корхоналар томонидан тузилганини назоратга олади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид