Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари бироз илиқ об-ҳаво кузатилади
Декабрь ойи бошида ҳаво ҳароратини белгилаган совуқ антициклон мамлакатни тарк этди. Ҳудудга илиқ ҳаво массалари кириб келди, ҳаво ҳарорати кескин кўтарилди, қор бутунлай эриб кетди.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун ушбу ҳолат сақланиб туради, Ўзбекистон бўйича қуёшли ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Тошкент вилоятида баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Кундузи ҳаво 9-14 даража илиққача, баъзи жойларда 16-18 даража илиққача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 4-5 даражага юқоридир.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, аммо ҳарорат фони бироз пасаяди. Ҳаво ҳарорати кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқни, кундузи шанба куни 7-12 даража илиқни, якшанба куни 5-10 даража илиқни ташкил этади ва ушбу кунларнинг меъёрий қийматларига яқин бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда.