Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганларга жавобгарлик белгиланяпти
Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар “Тиббиёт ходими қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.
Амалдаги қонунчиликда хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимига нисбатан турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказганлик, тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун тўғридан тўғри жавобгарлик белгиланмаган. Бу каби омиллар амалиётда турли муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Ҳужжатда тиббиёт ходими қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ ҳолатларда жавобгарлик, мазкур иш тааллуқлилиги ва уни кўриб чиқиш муддатлари ўз аксини топмоқда.
Тиббиёт ходими қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш учун маъмурий жавобгарлик фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдори беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси қабул қилиниши тиббиёт ходимлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва улар касбий фаолиятига турлича аралашувлар олдини олиш, фуқароларга ўз вақтида ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишига хизмат қилади.
Мавзуга оид
11:32 / 20.04.2026
Вояга етмаганлар хавфсизлигига доир янги ҳуқуқий нормалар жорий этилди
09:02 / 28.03.2026
Чиқиндиларни ноқонуний олиб кетиш учун жавобгарлик белгиланди
10:53 / 12.03.2026
Электр ва газга ноқонуний уланганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
09:30 / 04.03.2026