Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент келаётган ҳафтада парламентга мурожаат қилиши кутилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси сешанба куни — 20 декабрда бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда журналист, сиёсий шарҳловчи Хайрулла Нуритдинов «Менимча» кўрсатувининг навбатдаги сонида айтиб ўтди.
«Мамлакат тараққиётининг энг муҳим, устувор вазифалари эълон қилинадиган йиллик мурожаатнома сешанба куни бўлиши кутилмоқда. Ўша куни бизни жуда кўп янгилик кутмоқда, менимча», деди журналист.
Шавкат Мирзиёев илк бор 2017 йил 22 декабрида парламентга мурожаат қилганди.
Одатда жонли эфирда намойиш этиладиган бундай мурожаатларда мамлакат раҳбари якунланаётган йилни сарҳисоб қилиб, келгуси йил учун қатор ташаббусларни белгилаб беради.
Давлат раҳбарининг парламентга мурожаати охирги бор 2020 йил 29 декабрида бўлганди. Ўшанда давлат раҳбари 2021 йил номини маълум қилиб, мамлакатни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишларни белгилаб берганди.
Мавзуга оид
14:04 / 26.08.2025
Иордания подшоҳи Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди
20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади
07:50 / 27.12.2024
Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди
20:15 / 26.12.2024