Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев шу ҳафта давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев жорий йил 21-22 декабрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатда бўлади.
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинади.
Саммит кун тартибидан Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперацияси бўйича ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни илгари суриш, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, фаол ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш каби асосий масалалар ўрин олган.
Давлат раҳбарлари бир қатор йирик инвестиция лойиҳаларини бошлаб бериши режалаштирилмоқда.
Учрашувлар якунида амалий ҳамкорлик устувор йўналишлари бўйича икки томонлама битимлар салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
17:43 / 19.06.2026
МДҲ ҳарбий штаб бошлиқлари Остонада учрашди
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
13:31 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
20:56 / 12.06.2026