«Вагнер» аёллар колонияларидан снайперлар ва диверсантларни ёллаши мумкин
Хусусий ҳарбий компания раҳбари Евгений Пригожин бу борада иш олиб борилаётганини маълум қилди.
«Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК) асосчиси Евгений Пригожин Россия колонияларида жазо муддатини ўтаётган аёллар орасидан снайперлар ва диверсантларни ёллашга рухсат берди.
Аввалроқ, Свердловск вилояти Қонунчилик кенгаши депутати Вячеслав Вегнер «Вагнер» асосчиси Пригожинга мурожаат қилиб, шу ҳақда таклиф берган эди. Унинг сўзларига кўра, Нижний Тагилдаги ахлоқ тузатиш колониясида жазо муддатини ўтаётган аёллар алоқачи, ҳамшира ёки шифокор сифатида Украинадаги уруш ҳудудига юборишни сўраган.
«Таклифингизга мутлақо қўшиламан. Нафақат ҳамшира ва алоқачи, балки диверсант ва снайпер сифатида ҳам. Бу олдин ҳам кенг қўлланган амалиёт. Шу йўналишда ишлаяпмиз. Қаршилик бор, лекин мен ўйлайманки, биз бунга эришамиз», деб жавоб берди Пригожин.
«Вагнер» ХҲК Россия колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳбусларни урушга ёллаш амалиятидан кенг миқёсда фойдаланмоқда. Маҳбуслар орасида оғир жиноят содир қилганлар ҳам бор. «Вагнер» раҳбари Пригожин уларга 6 ой хизмат қилишни, шундан сўнг, озодликка чиқаришни ваъда қилмоқда.
Мавзуга оид
08:10 / 30.09.2024
Украина Россиядаги ракета арсеналига муваффақиятли зарба берганини эълон қилди
18:01 / 29.09.2024
Фронтдаги вазият: Россия армияси Украинанинг муҳим қалъаси — Вуҳледарни деярли тўлиқ қуршаб олди
13:31 / 29.09.2024
Путин Россиянинг ядро доктринасини ўзгартирмоқчи. Бу амалда нимани англатади?
22:10 / 28.09.2024