Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Линн Трейси Сенат томонидан АҚШнинг Россиядаги элчиси этиб тасдиқланди
АҚШнинг Россиядаги элчихонасига илк бор аёл киши раҳбарлик қилади. Элчи лавозими уч ойдан кўпроқ вақт давомида бўш турганди.
АҚШ Конгресси Сенати Линн Трейсининг Россиядаги элчи лавозимига номзод сифатида тасдиқланишини қўллаб-қувватлади. Бунинг учун 93 сенатор ижобий, икки нафар сенатор салбий овоз берди. Трейсида душман ҳукумат олдида ўз вазифаларини бажаришга ва Кремлда Америка вакили бўлишга журъат бор, деди Сенатнинг ташқи алоқалар қўмитаси раиси Боб Менендес.
Ҳозирда Арманистонда элчи бўлиб ишлаётган Трейси Россияда худди шундай лавозимни эгаллаган биринчи америкалик аёл бўлади. У Москвада олдин ҳам фаолият юритган, аввалига 1980-йиллар охирида, кейин 2014-2017 йилларда элчи ўринбосари Жон Теффтнинг ўринбосари сифатида.
Янги лавозимида у 4 сентябрда бу вазифани тарк этган Жон Салливаннинг ўрнини эгаллади. Бу вақтдан сўнг элчихонани муваққат ишлар вакили Элизабет Руд бошқарган.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025