22:23 / 22.12.2022
8824

Хоразмда ер қонунчилигини бузиш билан боғлиқ жарималар 10 млрд сўмдан ошди 

Сўнгги 11 ой давомида 3,5 мингдан ортиқ қонунбузарлик қайд этилган. 

2022 йилнинг 11 ойи давомида Хоразм вилоятида ер қонунчилигини бузиш билан боғлиқ 3 552 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги хабар берди. 

Аниқланган ҳолатлар бўйича 10,8 млрд сўмлик маъмурий жарималар ҳисобланган бўлиб, шундан қарийб 4 млрд сўми ундириб олинган. 3,9 млрд сўм жарима ундириш учун Мажбурий ижро бюросига юборилган. 

Энг кўп қонунбузарликлар Тупроққалъа туманида (401 та ҳолатда қарийб 1,6 млрд сўм жарима), Ҳазорасп туманида (394 та ҳолатда 980 млн сўм жарима), Урганч туманида (344 та ҳолатда 1,2 млрд сўм жарима) ва Хонқа туманида (332 та ҳолатда 1,1 млрд сўм жарима) қайд этилган. 

Top