Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NYT Россиянинг Бучадаги ҳаракатлари бўйича видеосуриштирув эълон қилди
Американинг The New York Times газетаси Буча шаҳрида россиялик ҳарбийлар томонидан шаҳарни босиб олиш пайтида содир этилган жиноятлар ҳақида ярим соатлик видеосуриштирувни эълон қилди.
Суриштирув жараёнида гувоҳларнинг сўзларидан, ҳужжатлардан, гувоҳлар ёки дронлар томонидан олинган видеотасвирлардан, шунингдек, телефон суҳбатлари ёзувларидан фойдаланилган.
Ушбу ёзувлардан бирида рус аскари қўмондоннинг тинч аҳолини ўлдириш буйруғи ҳақида гапиради. Бошқаларида сўроқлар қандай ўтказилаётганини эшитиш мумкин.
NYT 234-гвардия Қора денгиз ҳаво ҳужуми полкининг 22 нафар ҳарбий хизматчиси шахсини аниқлашга муваффақ бўлди, улар жасадларнинг аксарияти Россия Қуролли кучлари Бучадан чекинганидан кейин топилган Яблонская кўчасида ҳалок бўлганларнинг телефонларидан Россияга қўнғироқ қилишган.
Суриштирув муаллифларининг таъкидлашича, Россия қўмондонлиги тинч аҳоли мунтазам равишда ўлдирилишидан бехабар бўлиши мумкин эмас эди.
Шу тариқа, қирғин содир этилган жойлар яқинида олинган бир нечта видеоёзувларда «ўртоқ полковник» деб мурожаат қилинган шахсни кўриш мумкин. Журналистларнинг фикрича, бу 234-полк командири Артем Городиловдир.
Мавзуга оид
13:21 / 17.03.2026
ЕИ Бучадаги қотилликлар учун масъул шахсларга қарши санкциялар жорий қилди
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025