Тошкент вилоятида ЙТҲга учраган учта юк машинаси ағдарилиб кетди
Юк машинаси қалин туманда тўхтаб турган бошқа юк машиналарини пайқамаган ва уларнинг ортидан бориб урган.
Тошкент вилояти ҳудудидан ўтган автомобил йўлида қалин туман туфайли учта юк машина бир-бири билан тўқнашган. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 2022 йил 22 декабр куни соат 12:30 ларда А-373 Тошкент-Ўш автомобил йўлининг Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган 161-километрида содир бўлган.
MAN ва Isuzu машиналари «Уак» аҳоли масканида светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турганда Howo юк машинаси уларнинг ортидан келиб урилган. Оқибатда юк машиналари ағдарилиб кетган ва Isuzu’нинг 44 ёшли ҳайдовчиси жан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Howo ҳайдовчиси қалин туманда олдинда тўхтаб турган турган MAN ва Isuzu машиналарини кўрмай қолган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:57 / 22.11.2024
«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ мутахассиси 1,6 минг доллар билан ушланди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:23 / 21.11.2024
Тошкент вилоятида ҳожатхона учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
20:04 / 21.11.2024