Жаҳон | 21:50 / 23.12.2022
9233
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Украина дипломатиясининг 2023 йилдаги 8 та вазифасини айтди 

Украина президенти Владимир Зеленский элчилар билан суҳбатда Украина дипломатиясининг 2023 йилга мўлжалланган саккизта асосий вазифасини айтиб ўтди.  

Фото: president.gov.ua

Аввало, Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокаралар олиб бориш, НАТО саммитига тайёргарлик кўриш ва унинг якунлари бўйича «аниқ натижаларни таъминлаш» вазифалари белгиланди. 

Мамлакатнинг мудофаа эҳтиёжларини таъминлаш ёки иттифоқчи давлатлардан қурол-яроғ олиш ҳам режалаштирилган дастур қаторига киритилди. 

Зеленский мамлакатда энергетиканинг тикланиши ҳақида гапирар экан, элчилардан натижага эришиш учун «ҳукумат, идора, халқаро ташкилотлар ва ҳамкор давлатлар билан имкон қадар яқиндан иш олиб боришни» талаб қилди. 

Суҳбат Россия ҳақида ҳам бўлди, жумладан, санкцияларни қўллаш бўйича ишларни кучайтириш, уруш билан боғлиқ трибунал ташкил этиш ва активларни блокировка қилиш. 

Саккизинчи нуқта бутун дунёдаги украиналикларни қўллаб-қувватлаш деб номланди. 

«Халқимизнинг давлатга қайтиши, мезбон мамлакатлардаги барча ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари таъминланиши учун ишланг», деди Украина раҳбари. 

Мавзуга оид