Ўзбекистон | 15:36 / 24.12.2022
15363
1 дақиқада ўқилади

Поезд уриб кетиши туфайли 17 ёшли ўсмир вафот этди

Тошкент — Салар темирйўл бекатлари оралиғида поезд уриб кетиши оқибатида 2005 йилда туғилган вояга етмаган шахс вафот этди. Маълумотларга кўра, у бекатдан қулоқчин тақиб, қўл телефонида мусиқа тинглаб ўтиб кетаётган бўлган.

Фото: Видеодан кадр

ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, 20 декабр куни соат 17:37 да Тошкент — Салар темирйўл бекатлари оралиғининг 3365-км 5−6-тўсиқлари орасида машинист бошқарувида бўлган йўловчи поезди 2005 йилда туғилган, 17 ёшли вояга етмаган шахсни уриб кетган.

Ҳодиса жойи ўрганилганда ҳудуд темирйўлнинг фуқаролар кесиб ўтиши тақиқланган жой экани аниқланган. Қайд этилишича, бола темирйўлнинг белгиланмаган қисмидан қулоғига қулоқчин тақиб, қўл телефонида мусиқа тинглаб ўтиб кетаётган бўлган.

Ҳодиса оқибатида ўсмир жиддий тан жароҳати олган ва воқеа жойида вафот этган.

Мавзуга оид