Жаҳон | 21:27 / 24.12.2022
17816
1 дақиқада ўқилади

Россияда «Амина» мусулмон қўғирчоғи савдога чиқарилди

«Моя Амина» мусулмон қўғирчоғи Россиянинг Татаристон Республикасида савдога чиқарилди.

Фото: kazanexpress.ru

Қайд қилинишича, қўғирчоқ хавфсиз пластмассадан тайёрланган, ҳидсиз пластик, бўйи 43 см, боши, қўллари ва оёқлари ҳаракатчан, қалин узун жигарранг сочлари ва жигарранг кўзлари бор.

Шунингдек, қўғирчоқ Қуръони Каримнинг 10 та сурасини, намоз дуоларини ва Оят-ал-Курсийни араб тилида, тажвид қоидаларига риоя қилган ҳолда ўқиши айтилмоқда. Эълонда келтирилишича, бола қўғирчоқ билан ўйнаб, сура ва дуоларни тез ёдлаб олиши мумкин.

Бундан ташқари, «Амина» қўғирчоғи камтарона, чиройли, байрамона либосда кийинган. Қўғирчоқ солинган қутида қўшимча намоз либоси, жойнамоз, пушти ҳамён, соч чўткаси ва ойна борлиги таъкидланган.

Фото: kazanexpress.ru

Қўғирчоқ 5500 рубл (тахминан 900 минг сўм) нархда таклиф қилинмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид