Ўзбекистон | 11:27 / 24.12.2022
29108
4 дақиқада ўқилади
Солиқ ва божхона органлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимига киритилди
Кадастр ва давлат захиралари ҳам ИМВ тузилмасига киради. Статқўм Статистика агентлигига айлантирилиб, ҳукуматдан президент ҳузурига ўтказилди. Кинематография агентлиги Маданият ва туризм вазирлигига, “Ўзархив” агентлиги Адлия вазирлигига берилди. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига бўйсундирилди.
Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 январдан эътиборан 24 та давлат бошқаруви органининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради.
Қўмиталар:
- Давлат статистика қўмитаси – Статистика агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузурига ўтказилмоқда;
- Давлат солиқ қўмитаси – Солиқ қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
- Давлат божхона қўмитаси – Божхона қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
- Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
- Мудофаа саноати давлат қўмитаси – Мудофаа саноати агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мудофаа вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси – Маданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
- Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси – Ўрмон хўжалиги агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
- Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
- Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
- Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.
Агентликлар:
- Ёшлар ишлари агентлиги – Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
- Президент таълим муассасалари агентлиги – Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
- Кинематография агентлиги – Маданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.
- “Ўзархив” агентлиги – Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги – Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
- Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурига ўтказилмоқда;
- Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги – Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
- Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги – Дори-дармон ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилган ҳолда, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
- Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.
Инспекциялар:
- Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси – Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси – Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:49 / 16.07.2024
“Ресторан вазирлиги тузилса, ресторанларнинг сифати тушиб кетади” — Беҳзод Ҳошимов
13:55 / 25.05.2024
“Ўзатом” агентлиги қайта ташкил этилиб, ҳукумат ҳузурига ўтказилди
23:32 / 30.01.2024
Нодавлат уюшмаларнинг давлатга тааллуқли функциялари давлат идораларига ўтказилади
19:05 / 20.01.2024