12:53 / 26.12.2022
7079

Payme Gift Cards. Пулларни чиройли тарзда совға қилинг

Фото: Payme

Бирор сабаб билан тезда совға ташкиллаштириш керак бўлган вазиятга неча марта дуч келганингизни эслайсизми? Ҳамма нарсаси бор бўлган дўстингиз ёки умуман нотаниш одам учун энг зўр совғани топишда қанча вақт сарфлагансиз? "Раҳмат, ажойиб совға" - аммо совғани олувчи унчалик хурсанд эмаслиги, бошқа нарсани хоҳлаётгани кўзларидан маълум ва бу совғадан фойдаланиши даргумон.

Бундай вазиятларда пул ҳамманинг таъбига мос келадиган ажойиб совғадир (ҳеч бўлмаганда уларга ўзлари ёқтирган нарсани олишлари мумкин).

Аммо пул билан ҳам ҳаммаси оддий эмас. Агар совға бир кишидан эмас, балки бир нечта одамдан бўлса, қандай қилиб тезда пул йиғиш мумкин? Уни қандай қилиб чиройли ўраш мумкин? Сиз ҳеч шошилинчда конверт қидириб, энг чиройли, воқеа учун энг мосини топишга ҳаракат қилиб, охирида уни оқ қоғозга ўраб берганмисиз?

Пул - бу албатта фойдаси тегадиган совға. Аммо, ким бу "жонсиз" совға ва совға берувчи умуман ҳайрон қолдиришга ҳаракат қилмаган, дейиши мумкин. Пул шаклидаги совға олувчи учун ҳам кўпроқ нарсани англатишига эришишингиз мумкин!

Ечим бор!

Тасаввур қилинг-а, пулни картага чиройли табрикнома билан бирга юбориш мумкин, бу воқеа қаҳрамонига ёрқин ҳис-туйғуларни бахш этади. Ёки қандай қилиб жуфтингизга маникюр салонига бориши учун оддийгина ўтказма билан эмас, балки кулгили табрикнома билан пул юборишингиз мумкин. Ёки ҳеч қандай сабабсиз, онангизни хурсанд қилишни ва унга таъсирчан расм билан бирга "мазали ширинлик" учун пул юборишни истайсиз.

Буларнинг барчаси Payme иловасида ҳақиқатга айланиб улгурган.

Payme Gift Cards. Пулларни чиройли тарзда совға қилинг.

Биз сизга Payme Gift Cardsʼни тақдим этамиз – пул шаклидаги совғангиз учун энг яхши ўрам.

Gift Cards бўлимида қариндошларингиз ва дўстларингиз учун ҳаётдаги барча ҳолатларга мос жуда кўп табрикномалар мавжуд.

Пулларни чиройли тарзда совға қилинг!

Мавзу бўйича саралаш орқали мосини танлашингиз ёки уларнинг барчасини кўриш учун бутун каталогни варақлаб чиқишингиз мумкин.

Табрикнома юбориш учун сиз илованинг асосий саҳифасида шундай баннерни топишингиз ва устига босишингиз керак, шунда сиз табрикномалар саҳифасига ўтасиз.

Ёки пул маблағларини жўнатишда сиз “Табрикнома қўшиш” майдонини босишингиз ва тақдим этилган табрикномалар ичидан қабул қилиб олувчига энг мос келадиганини танлашингиз мумкин.

Бошқа нарсалар қаторида, сиз дўстингизга тушлик учун пул юборганингизда ёки унга қарз берганингизда самимий сўзларни ёки дўстона ҳазилларингизни ёзиш учун табрикномага ўз шарҳингизни қўшишингиз мумкин.

Ҳаётда пул ўтказмасини юбориш керак бўладиган турли вазиятлар учраб туради.

Янгича янгиланиш билан сиз уни ранг-баранг ва унутилмас қилишингиз мумкин, чунки туғилган кунига шунчаки пул (шубҳасиз энг яхши совға) эмас, балки ёрқин, ажойиб ва унутилмас табрикнома ҳам юборилган одамнинг ҳис-туйғуларини тасаввур қилиб кўринг-а.

Ортиқ нақд пул учун конвертлар излашингиз шарт эмас, оила аъзоларингиз ва дўстларингизга эса бирор сабаб билан ёки сабабсиз пул ўтказмалари янада таъсирчан бўлади.

Payme - ҳаётий ечимлар.

Иловани юклаб олиш: payme.uz/

Реклама

 
Top