Жаҳон | 12:17 / 27.12.2022
36010
2 дақиқада ўқилади

Путин МДҲ норасмий саммитида Мирзиёевга узук совға қилди

Россия президенти МДҲ давлатлари раҳбарларининг барчасига узук совға қилди, аммо уни фақат Александр Лукашенко тақиб олди.

26 декабр куни Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларини норасмий саммитда қабул қилди.

Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон президенти Никол Пашинян, Беларус президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этди.

«Коммерсант» хабарига кўра, Беларус президенти Александр Лукашенко давлат раҳбарлари йиғилишга катта узук таққан ҳолда келган. Бундан олдин у ҳеч қачон узук билан кўриниш бермаган эди.

Қайд этилишича, Россия президенти Владимир Путин бундай узукни саммитда иштирок этган МДҲ давлатлари раҳбарларининг барчасига совға қилган. Унда Путиннинг янги йил тилаклари ёзилган. Аммо узукни фақат Лукашенко тақиб олган.

Йиғилишда Владимир Путин саммит иштирокчиларига миннатдорчилик билдирди.

«Азиз дўстлар, Санкт-Петербургга келиш таклифига жавоб берганингиз учун яна бир бор раҳмат. Бу умумий истак эди, биз бунга бир неча бор қайтдик, лекин барибир, расмий равишда бу Россиянинг ташаббуси ва уни қўллаб-қувватлаганингиз учун сизлардан миннатдорман», деди Россия президенти.

Мавзуга оид