Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Хитойдан қарийб 6 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
Ўзбекистон импортидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот берилди.
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади. Ушбу давлатдан 5,8 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олинган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан 5,5 млрд долларлик маҳсулот олиб келинган Россия ва 2,9 млрд долларлик товарлар харид қилинган Қозоғистон жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Корея – 2,1 млрд;
- Туркия – 1,5 млрд;
- Германия – 856,5 млн;
- Туркманистон – 674,3 млн;
- Ҳиндистон – 595 млн;
- Бразилия – 500 млн;
- БАА – 378 млн АҚШ доллари.
Мавзуга оид
20:05 / 15.07.2026
НАТО нега Хитойни стратегик рақиб сифатида кўра бошлади?
18:11 / 15.07.2026
Хитой автомобил бозори жаҳон рейтингида 1-ўринни эгаллади
18:33 / 13.07.2026
Bigme иккита экранли HiBreak Dual 2 смартфонини тақдим этди
08:50 / 13.07.2026