09:11 / 29.12.2022
5309

“Олтин Ҳумо” миллий мукофотининг тақдирлаш маросими ўтказилди

“Киночилар уйи” кинотеатрида Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ҳамда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимотининг тақдирлаш маросими ўтказилди.

Саралаш комиссиясига 2021 йил 1 январдан 2022 йил 1 октябрга қадар премьераси бўлиб ўтган жами 85 та фильм, хусусан, 25 та бадиий, 55 та ҳужжатли ва 5 та анимацион фильм ҳавола этилди.

Кинотақдимот саралаш комиссияси томонидан 16 та номинация ғолиблигига 5 тадан номзодлар саралаб олинди. “Томошабин меҳрини қозонган фильм” номинацияси ғолиблари махсус платформада ва ижтимоий тармоқларда овоз бериш йўли билан аниқланди.

Тадбирда бир қатор ўзбек киноижодкорлари ва кино соҳаси вакиллари қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланди:

  • “Кинематографияга қўшган ҳиссаси учун” — Ҳамидулла Акбаров ҳамда Ёқуб Аҳмедов 
  • “Энг яхши ҳужжатли фильм” – “Матонат”
  • “Энг яхши анимацион фильм” — “Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат”
  • “Энг яхши компьютер графикаси” – “Абдулла Қодирий” фильми учун Давлат Арабшоев.
  • “Энг яхши овоз режиссёри” – “Муҳаббат баҳори” фильми учун Абдуқаҳҳор Каримов.
  • “Энг яхши монтаж иши” – “101 рейс” фильми учун Хуршид Алихўжаев.
  • “Энг яхши грим рассоми” — “Муқимий” фильми учун Галина Иванова.
  • “Энг яхши либос бўйича рассом иши” – “Муқимий” фильми учун Анастасия Сушук
  • “Энг яхши рассом иши” — “Муқимий” фильми учун Алишер Умрзоқов.
  • “Энг яхши кино бастакори” — “Тутқунлик” фильми учун Дмитрий Яновяновский.
  • “Энг яхши сценарий” — “Ҳайрат” фильми учун Зулфиқор Мусоқов.
  • “Энг яхши операторлик иши” — “Ҳайрат” фильми учун Азизбек Арзиқулов.
  • “Энг яхши режиссёрлик иши” — “Ҳайрат” фильми учун Зулфиқор Мусоқов.
  • “Энг яхши аёл роли” — “Аёл қисмати” фильми учун Раъно Шодиева
  • “Энг яхши эркак роли” — “101 рейс” фильми учун Ҳошим Арслонов.
  • “Томошабин меҳрини қозонган фильм” — “Барон 2. Соғинч.”
  • “Энг яхши фильм” — “Аёл қисмати”

Ғолиблар “Олтин Ҳумо” махсус статуэткаси ва 25 миллион сўм миқдордаги пул мукофоти билан тақдирланди.

Мавзуга оид
Top