Бугун Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан Киночилар уйида анъанавий “Олтин Ҳумо” миллий киномукофотининг тантанали маросими бўлиб ўтди. Аввал киноюлдузлар ва ижодкорлар анънавий қизил йўлакчадан ўтишди.
Тадбир бошида кино соҳасида йил давомида амалга оширилган ишлар акс этган махсус видеоролик тақдим этилди. Сўнгра, бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов сўзга чиқишди. Барчани байрам шукуҳи билан муборакбод этишди.


Тадбир давомида ўтганлар ёд этилиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Ўзбек киносининг дарғалари тадбир давомида яна бир бор эсланиб, сўнгра тадбир давомида МДҲ давлатларидан ташриф буюрган меҳмонлар таништирилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров кинодаги фаолиятини ёдга олиб, “Темир хотин” фильмидаги саундтреки билан меҳмонларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Шунингдек, Маданият вазири, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков “Санъатдан бахтини топганлар” номли қўшиғини ижро этди.
“Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти қуйидаги номинациялар бўйича ўз эгаларига топширилди:
- Энг яхши ҳужжатли фильм: “Халқ жасорати”, режиссёр Али Ҳамроев;
- Энг яхши анимацион фильм: “Автосаргузаштлар 4”, режиссёр Абдулатиф Ҳайдаров;
- Энг яхши компютер графикаси: “Ибрат” фильми учун Дилшод Латифхўжаев;
- Энг яхши кино бастакори: “Рангсиз тушлар” фильми учун Убайдулла Каримов;
- Энг яхши монтаж иши: “Тенгиз” фильми учун Хуршид Алихўжаев;
















