Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қодиров ҳеч қачон Россия президентлигига номзодини қўймаслигини айтди
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Россиядаги президентлик сайловида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлса-да, ҳеч қачон бундай қилмаслигини айтди.
У амалдаги давлат раҳбари Владимир Путинга узоқ ҳукмронлик тилаб, унга ёрдам қилишни ваъда берди.
«Мен Россия фуқаросиман, президентликка номзод бўлишга ҳуқуқим бор. Бошқаларга мумкин, чеченларга мумкинмасми? Мумкин. Лекин мен ҳеч қачон бундай қилмайман... Айниқса, доно, узоқни кўра оладиган, кучли, иқтидорли, ҳалол, одобли одам бошқараётган давлатда... Бундай одамдан кейин раҳбарлик қилиш, давлатни бошқариш деярли иложсиз», деди Қодиров республика аҳолиси билан бўлган мулоқотда Россия президентлигига номзод бўлиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Ўтган йили Рамзон Қодиров ўзини на Россия президенти, на вазир, на федерал даражадаги бошқа лавозимда кўрмаслигини айтган эди.
Мавзуга оид
09:59 / 05.07.2026
Путин Украина ҳужумларининг муваффақиятини пасайтириб кўрсатдими?
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
17:14 / 03.07.2026
Путиннинг рейтинги яна пасаймоқда
19:04 / 30.06.2026