Боррел: Россиянинг ҳарбий жиноятлари жазосиз қолмайди
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Россиянинг Украинага берган янги зарбаларини қоралади.
Европа Иттифоқи вакили ҳужумни «маъносиз» деб атади ва у «инфратузилма ва тиббиёт муассасаларини ўзбошимчалик билан вайрон қилиш, тинч аҳолини атайлаб нишонга олиш ва уларни ўлдириш»га олиб келаётганини билдирди.
«Россиянинг ҳарбий жиноятлари жазосиз қолмайди. Бизнинг Украинани қўллаб-қувватлашимиз тўхтовсиз давом этади», деб ёзди Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Twitter'да.
Бундан олдин Украина президенти Владимир Зеленский «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунни имзолади, у Украинадаги медиа-ресурслар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини, шунингдек, ушбу соҳада давлат бошқаруви, тартибга солиш ва назорат қилиш асосларини белгилайди.
Ҳужжат Украина оммавий ахборот воситалари фаолиятини ягона тартибга солувчи органга айланадиган Телевидение ва радиоэшиттириш миллий кенгашининг ваколатларини кенгайтиради.
Қонуннинг бир қатор нормалари ахборотни чеклашга қаратилган. Масалан, Россия ташвиқотини, украин тилини обрўсизлантирадиган, Украинадаги 1917-1991 йиллардаги коммунистик тоталитар тузумнинг «жиноят характерини» инкор этувчи ёки оқлайдиган, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни тарғиб қилувчи маълумотларни тарқатиш тақиқланади.
Мавзуга оид
15:35 / 05.11.2024
Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонлик 5 йилга қамалди
09:50 / 05.11.2024
Россия КХДРга ҳарбий ёрдам учун 600 000 тонна гуруч таклиф қилмоқда
09:30 / 05.11.2024
Россиядаги «ватанпарварлик акциялари» 91 млрд рублга тушди
01:01 / 05.11.2024