Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"ГУР": Эрон Россияга баллистик ракеталар етказиб беришни кечиктиряпти
Россия ва Эрон баллистик ракеталар етказиб бериш бўйича дастлабки келишувга эришди, бироқ ҳозирча Теҳрон юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатлардан қўрқиб, келишув шартларини бажаришга шошилмаяпти.
Бу ҳақда миллий телемарафон эфирида Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси ("ГУР") вакили Андрей Юсов баёнот берди.
Айни пайтда, Эрон томонидан Россияга учувчисиз учоқларни етказиб бериш давом этмоқда, деди у.
Аввалроқ Володимир Зеленский Россия Эрондан 250 дона Shahed камикадзе учувчисиз учоқларини олгани ва Украинага зарба бериш учун уларни Россиянинг "Герань-2" учувчисиз учоқлари сифатида яшираётгани ҳақида айтганди.
Унинг сўзларига кўра, айнан мана шу дронлардан Украинага қилинган сўнгги ҳужум пайтида фойдаланилган.
Мавзуга оид
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026
АҚШ Эронга нефт сотишга вақтинча рухсат берди
13:28 / 22.06.2026