Ўзбекистон | 09:39 / 30.12.2022
10907
1 дақиқада ўқилади

Миробод туманидаги кўп қаватли уйда газ портлади

Тошкент шаҳар Миробод тумани С.Азимов кўчасида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса бугун, 30 декабрь куни соат 08:21 да рўй берган.

Ушбу ҳодиса оқибатида бир киши жароҳатлангани айтилади. 

Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва бошқа ихтисослаштирилган тузилмалар вакиллари етиб борган. 

Қўшимча маълумотлар яқин дақиқаларда тақдим этилиши маълум қилинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид