Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда Marion Biotech компанияси фаолияти вақтинча тўхтатилди
Махсус инспекция дори ишлаб чиқариш заводида замонавий меъёрлардан «оғиш» ҳолатларини аниқлади.
Фото: AP
Ўзбекистонда камида 19 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган «Док-1 МАКС» препаратини ишлаб чиқарган Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси фаолияти вақтинча тўхтатилди.
29 декабр куни компаниянинг Нойда шаҳридаги заводида Ҳиндистон дори воситалари назорати қўмитаси ва дори воситалари давлат инспекцияси томонидан ҳамкорликда ўтказилган текширувда ишлаб чиқариш жараёнида «меъёрдан оғиш» ҳолатлари аниқланган. Текширув Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги камида 19 боланинг ўлимини компания томонидан ишлаб чиқарилган йўталга қарши «Док-1 МАКС» сиропи билан боғлаганидан кейин ўтказилган.
«Док-1 МАКС» сиропидан заҳарланиш ҳолати ҳақида хабар берилганидан кейин CDSCO (Дори воситалари стандартини назорат қилувчи марказий ташкилот) гуруҳи томонидан текширув ўтказилди ва Marion Biotech компаниясининг Нойда заводидаги ишлаб чиқариш жараёни тўхтатилди. Суриштирув давом этмоқда», деб ёзди Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазири Мансух Мандавиа ижтимоий тармоқда.
Расмийларга кўра, ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатиш ҳақидаги хабарнома 2 кунлик текширувлардан кейин компанияга топширилган. Назоратчилар компаниянинг бир неча маҳсулотлари, жумладан Ўзбекистонга экспорт қилинган «Док-1 МАКС» сиропи намуналарини олишган (сифат назорати учун намуналар компанияда сақлаб қўйилади).
Намуналар Чандигарх шаҳридаги дориларни синовдан ўтказувчи минтақавий лабораторияга юборилган.
Пайшанба куни ўтказилган текширув натижасида ишлаб чиқариш амалиётларида баъзи камчиликлар аниқланган.
«Дори синови учун муайян талаблар мавжуд, уларга риоя этилмаган. Босимнинг пасайишини ушлаб туриш керак бўлган жойларда бунга амал қилинмаган. Баъзи магнетоспирал манометрлар (босим фарқларини қайд қилиш учун ишлатилади) ишламаган. Барча қоидабузарликлар қайд этилиб, компанияга топширилди», деди вазиятдан хабардор юқори лавозимли амалдор.
«Кейинги ҳаракатлар суриштирув ҳисоботи асосида амалга оширилади», деб баёнот берди соғлиқни сақлаш вазири.
Расмийларнинг айтишича, ҳозирча заводни қўшимча текширишга ҳожат йўқ.
Мавзуга оид
21:19 / 15.12.2025
Ҳиндистонда уй бекаларига «маош» тўлаш бўйича кенг кўламли лойиҳа бошланди
19:32 / 15.12.2025
Киши бошига табиий бойликлар: Саудияда 1 млн, Россияда 520 минг доллар. Ўзбекистонда-чи?
15:48 / 15.12.2025
Ҳиндистонлик вазир Мессини югуртирди (видео)
18:58 / 14.12.2025