Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ШҲТ давлатлари миллий валютада ҳисоб-китобларни кенгайтирмоқчи
Қозоғистон раислигида ШҲТга аъзо давлатларнинг ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталар улушини босқичма-босқич ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни амалга ошириш бўйича Экспертлар гуруҳининг видео-конференция шаклида йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда манфаатдор аъзо давлатларнинг молия, иқтисодиёт вазирликлари, миллий (марказий) банклари ҳамда ШҲТ котибияти вакиллари иштирок этди.
Учрашувда томонлар Экспертлар гуруҳи тўғрисидаги низомни тасдиқлади. 2023 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.
Ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталар улушини босқичма-босқич ошириш бўйича «Йўл харитаси» ШҲТга аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг 2022 йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган саммитида қабул қилинган қарори билан тасдиқланган.
Ҳужжат тизимнинг ишлаши учун шарт-шароитлар яратиш ва ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китобларни рағбатлантиришга қаратилган.
Мавзуга оид
19:51 / 27.05.2026
1 доллар ≠ 1 сўм ≠ 1 рубл. Валюталар қиймати нега ҳар хил?
09:39 / 27.05.2026
Марказий банк валюта операциялари тартибига ўзгартиш киритмоқчи
20:41 / 08.05.2026
Банкдан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз олишга рухсат берилади
17:55 / 29.04.2026