Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда ёнғин оқибатида эр-хотин ҳалок бўлди
Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги хонадонлардан бирида икки киши ўлимига сабаб бўлган ёнғин рўй берди. Вилоят ФВБ матбуот хизматининг хабар қилишича, ёнғин 2023 йил 1 январ куни соат 5:00 да Косонсой тумани «Навбаҳор» МФЙ ҳудудидаги хонадонларнинг бирида содир бўлган. Оқибатда уйнинг шифт қисмидан 20 квадрат метр жойи ҳамда уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ёнғин вақтида хонадон эгасининг ўғли — 1994 йилда туғилган эркак ва унинг турмуш ўртоғи, 1995 йилда туғилган аёлнинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси Наманган вилоятининг Чуст, Наманган ва Норин туманларида ҳам ёнғинлар юз берган. Бу ҳолатларда қурбонлар йўқ.
Мавзуга оид
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
12:23 / 22.06.2026