Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда Ўзбекистон тарихига бағишланган анжуман ташкил этилади
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаcида Қоҳира университети Шарқ тиллари маркази олимаси, тарих фанлари доктори Вафо Маҳмуд хоним билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Мисрда Ўзбекистон тарихи ва замонавий ривожланишига оид маълумотларни кенг тарғиб қилиш, тадқиқотлар ўтказиш билан боғлиқ масалалар мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди.
Вафо Маҳмуд ўзининг илмий тадқиқот иши сифатида Шарқ мамлакатлари орасидан айнан Ўзбекистонни танлаб олганини айтди. Унинг маълум қилишича, мамлакатимизнинг бой мероси ва қадимий тарихи ҳақида «Ўзбекистон тарихи ва цивилизацияси. Қадимги даврдан ҳозирги кунгача» номли китоби нашр этилган. Унда Ўзбекистон тарихи, унинг минтақада тутган ўрни ва ҳозирги ривожланиш жараёнлари қамраб олинган.
Учрашувда Ўзбекистоннинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш, ўзаро тадқиқотчи ва талабалар алмашувини йўлга қўйишдан икки томон ҳам манфаатдор бўлиши қайд этилди.
Бўлиб ўтган мулоқот якунида 2023 йилда Қоҳира университетида Ўзбекистон тарихи ва замонавий тараққиётига бағишланган илмий анжуман уюштиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
10:43 / 19.03.2026
Мисрнинг юзга яқин дори воситаси Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилади
11:40 / 06.03.2026