Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларга субсидия онлайн ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш ахборот тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар «Агросубсидия» ахборот тизими орқали берилади.
«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш» ахборот тизими тўғрисидаги низомда қуйидагилар назарда тутилган:
- «Агросубсидия» ахборот тизимидан фойдаланиш тартиби;
- тизим оператори, тизимдан фойдаланувчи талабгорлар ва масъул ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- талабгорларнинг манзилли рўйхатга кириш учун ахборот тизими орқали ариза бериши ва субсидияларни ажратишнинг кўрсатилган йўналишлари бўйича субсидия олиши тартиби;
- ваколатли органлар томонидан субсидиялар беришнинг кўрсатилган йўналишлари бўйича талабгорлардан келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш, ҳужжатларни электрон шаклда юритиш ва ариза бўйича хулоса бериш тартиби.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» давлат муассасаси «Агросубсидия» ахборот тизимининг оператори ҳисобланади.
«Агросубсидия» АТнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- талабгорлар томонидан субсидия олиш учун аризалар электрон шаклда юборилишини ҳамда ушбу хизматдан хавфсиз ва кафолатли фойдаланишни таъминлаш;
- талабгорларга уларнинг манзилли рўйхатга кириши ёки субсидия олиш учун юборилган аризаларни кўриб чиқишнинг ҳолатини ва босқичларни кўриб бориш имкониятини яратиш;
- талабгорларга улар томонидан юборилган аризалар ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилиши натижаларини кузатиб боришни таъминлаш;
- ваколатли органлар томонидан талабгорлар юборган аризаларни кўриб чиқиш ва уларга электрон шаклда хулоса бериш.
Мавзуга оид
11:46
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
18:05 / 16.06.2026
“Э, онангни... 11 гача ёпмасанг, тиқиб юбораман!” — Музработда фермерлар ҳақоратланди
13:31 / 13.06.2026
Қуёш панеллари эгаларига субсидия тўлаш кечикмоқда
19:19 / 11.06.2026