Жаҳон | 07:56 / 03.01.2023
12967
1 дақиқада ўқилади

Россия Мудофаа вазирлиги Макийивкада 63 аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади

Россия Мудофаа вазирлиги Украина томонининг Донецк вилоятидаги Макийивкага ракета ҳужуми натижасида 63 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади. 

Фото: РИА Новости

«Вақтинчалик жойлаштириш пунктига (Макийивка аҳоли пункти яқинида) кучли портловчи каллакли тўртта ракета билан зарба берилгани натижасида 63 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлди

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг яқинларига барча зарур ёрдам кўрсатилади», - дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ Украина қуролли кучларининг стратегик алоқа департаменти янги йил кечасида Украина кучларининг Макийивкадаги рус қўшинлари жойлашган жойга берган зарбаси натижасида сафарбар қилинган 400 га яқин одам ҳалок бўлганини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид