Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Бруней авиакомпанияси билан ҳамкорликни йўлга қўяди
Ўзбекистон дипломатлари Брунейнинг «Royal Brunei Airlines» авиакомпанияси вице-президенти Илёс Рори Тео билан видеоконференция воситасида учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
«Royal Brunei Airlines» авиакомпанияси билан Ўзбекистонга чартер ва мунтазам ҳаво қатновларини биргаликда амалга ошириш, «Зиёрат туризми» дастури доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари, шунингдек, республика аэропортларидан транзит хизмати мақсадларидан фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Иляс Рори Тео «Royal Brunei Airlines» авиакомпанияси ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини маълум қилди. Суҳбатдош «Royal Brunei Airlines» авиакомпаниясининг Ўзбекистонга парвозларини амалга ошириш имконияти ҳақида маълумот берди. Шу билан бирга, компания томонидан мунтазам ва чартер ҳаво қатновларининг иқтисодий самарадорлигини ўрганиш зарурлиги қайд этилди.
Учрашув якунлари бўйича 2023 йил январь ойи бошида Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон аэропортлари» АЖ раҳбарияти ва «Royal Brunei Airlines» авиакомпанияси ўртасида ҳамкорлик истиқболларини батафсил муҳокама қилиш учун онлайн учрашув ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
23:17 / 07.06.2026
Авиакомпаниялар Эрондаги уруш сабабли 100 млрд доллар йўқотади - ҳисобот
17:50 / 21.04.2026
Etihad Airways августдан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлайди
14:58 / 20.01.2026
Россия авиакомпаниялари эски самолётлар бир қисмини қайта ишлатишга қайтармоқда
20:36 / 30.12.2025