16:50 / 04.01.2023
8269

Украина бир йилда 44 млрд долларлик маҳсулот экспорт қилди

2022 йилда Украинадан товарлар экспорти пул кўринишида 35 фоизга, 44,1 миллиард долларгача, жисмоний кўрсаткичларда эса 38,4 фоизга, 99,8 миллион тоннагача камайди. 

Фото: AP

Буни мамлакат иқтисодиёт вазири ўринбосари Тарас Качка эълон қилган маълумотлар тасдиқлайди

«Оддий шароитда савдо кўрсаткичлари фалокатли бўлиб туюлиши мумкин. Шунга қарамай, урушда бу ютуқ: портлар блокадаси ва инфратузилмага доимий ҳужумлар шароитида - деярли 100 миллион тонна маҳсулотни экспорт қилиш. Бу экспорт ва логистика ҳажми биринчи ўринга чиққан биринчи йил», деб ёзди у Facebook'да.

Бундан олдин Германия расмийлари Украинани қайта тиклаш учун санкциялар оқибатида музлатилган Россия активларини мусодара қилишни муҳокама қилаётгани хабар берилганди. 

Бу борадаги якуний позиция ҳали ишлаб чиқилмаган. Украинадаги урушга алоқадорлиги исботланган россияликларнинг активларини мусодара қилиш — вариантлардан бири бўлиши мумкин. 

Bloomberg нашрининг ёзишича, Германия ҳукумати ичида Россия активларини мусодара қилиш масаласида ҳалигача ягона позиция йўқ. 

Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Россия Марказий банкининг 2022 йил баҳорида музлатилган олтин-валюта захираларини мусодара қилишни таклиф этмоқда. 

Top