Ўзбекистон | 08:54 / 05.01.2023
7795
1 дақиқада ўқилади

ТИВ заргарлик саноатига инвестициялар жалб қилишда ёрдам беради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сиддиқов “Ўзбекзаргарсаноат” уюшмаси раиси ўринбосари Умид Аҳмедов билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.

Фото: Dunyo

Тадбирда Ташқи ишлар вазирлиги ва уюшманинг Ўзбекистон заргарлик саноатини янада ривожлантириш, хусусан, мамлакат хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда тайёр маҳсулотлар экспорти ҳажмини ошириш ва географиясини кенгайтириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 11 ойи давомида уюшма корхоналари МДҲ ва Европа мамлакатларига умумий қиймати 36 миллион долларлик тайёр заргарлик буюмлари экспорт қилгани таъкидланди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон элчихоналари томонидан соҳага хорижий сармоя, илғор технологиялар, ихтисослаштирилган мутахассисларни жалб этиш жараёнида кўмак кўрсатиш бўйича келишувга эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид