Ўзбекистон | 11:27 / 06.01.2023
12761
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари нисбатан илиқ об-ҳаво кузатилади

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудларидан нам ва илиқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

Фото: Kun.uz

"Ўзгидромет" хабарига кўра, республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, фақат шимолий ва шарқий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Бугун кундузи ҳаво 7-12 даража илиққача, эртага 10-15 даража  илиққача кўтарилади, якшанба куни эса яна 7-12 даража илиқ бўлади.

Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб туман тушиши кузатилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ушбу кунларда қор кўчиши хавфи бор.

Бундан олдин Ўзбекистон бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилаётгани хабар берилганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид