13:33 / 07.01.2023
10382

Финландия Leopard 2 жанговар танкларини Украинага топширишга тайёр

Финландия ҳукумати Leopard 2 жанговар танкларини Украинага топшириш масаласини кўриб чиқмоқда ва агар умумевропа даражасида бундай амалиётни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинса, бунга тайёр бўлади.

Фото: Reuters

Бу ҳақда Миллий мудофаа қўмитаси раҳбари Антти Ҳаккянен. Финландиянинг MTV Uutisille телеканалига берган интервьюсида маълум қилди

«Албатта, бизнинг ҳиссамиз унчалик катта бўлмайди, чунки Россия билан чегарадош давлат сифатида ўз мудофаа қобилиятимиз биз учун доимо устунлик қилади», деди Ҳаккянен. 

Шу билан бирга, у Европанинг кўплаб давлатларида Финландияга қараганда зирҳли техника етказиб бериш имкониятлари кўпроқ эканлигини таъкидлади.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top