Жаҳон | 11:24 / 07.01.2023
7659
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Шольцга Marder ва Patriot учун миннатдорчилик билдирди

Германия канцлери Олаф Шольц Украина президенти Володимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатда Украинадаги сиёсий, ҳарбий ва гуманитар вазият юзасидан фикр алмашди. Бу ҳақда Шольц офисида хабар берилди. 

Фото: AFP

Германия вазирлар маҳкамаси раҳбари «Россиянинг бошланган тажовузига қарши» Украина билан ўзгармас бирдамлигини яна бир бор тасдиқлади. 

Шольцнинг сўзларига кўра, Германия ҳукумати 2022 йилда Украинага 12 миллиард евродан ортиқ ёрдам кўрсатди ва бу курсни 2023 йилда давом эттиради.

Зеленский, ўз навбатида, Берлинга кучли мудофаа пакети, хусусан, ўнлаб Marder пиёда жанговар машиналари ва Patriot батареяси учун миннатдорчилик билдирди. 

«Биз Украина армиясини мустаҳкамлаш бўйича кейинги ҳамкорликни муҳокама қилдик», — деб ёзди Украина раҳбари Telegram'да. 

Германия канцлери ва Украина президенти конструктив фикр алмашишни давом эттиришга келишиб олдилар, шу жумладан Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича таклифларини ҳисобга олган ҳолда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид