18:56 / 09.01.2023
5900

Қозоғистондан Ўзбекистонга пул жўнатиш ҳажми камайди

2022 йил 11 ойида Қозоғистондан Ўзбекистонга 276 миллиард тенге жўнатилган.

Фото: Reuters

2022 йил январ-ноябр ойларида жисмоний шахслар Қозоғистондан хорижга қарийб 1 триллион тенге маблағ ўтказган. Уларнинг ярмидан кўпи Ўзбекистон ва Туркияга жўнатилган, деб хабар берди Ranking.

2022 йилда халқаро пул ўтказмалари тизими орқали Қозоғистондан хорижга 962,7 млрд тенге жўнатилган. Бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 4,5 фоизга кўпдир.

Шундан Ўзбекистонга 276 миллиард тенге, Туркияга эса 250,5 миллиард тенге юборилган. Шу билан бирга, Ўзбекистонга пул жўнатиш ҳажми ўтган йилга нисбатан 0,9 фоизга камайган, Туркияга эса 32,4 фоизга ўсган.

Шунингдек, хорижга жўнатилган пул маблағларининг 76,7 фоизи «Золотая Корона» тизими орқали юборилган. Бу 738,5 миллиард тенге демакдир. Ундан кейинги ўринларда Contact (128,9 миллиард тенге) ва Western Union (59,9 миллиард тенге) тизимлари туради.

Top