Жаҳон | 16:09 / 10.01.2023
10103
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги «каламушга бой» шаҳарлар рейтинги тузилди 

Чикаго ва Лос-Анжелес каламушлар миқдори бўйича дунёда «етакчи» экани маълум бўлди. 

Фото: Getty Images/iStockphoto

Олимлар дунёнинг қайси шаҳарларида каламушлар энг кўп яшашини ҳисоблаб чиқди. 

Зоологлар фикрига кўра, каламушлар сони бўйича етакчилик Американинг Чикаго шаҳрига тегишли, деб ёзди Express. 

2,7 миллиондан ортиқ аҳолига эга бу шаҳарга 2018 йилда 58 миллионга яқин сайёҳ борган. Бу АҚШ бўйича иккинчи машҳур туризм йўналишидир. Олимларнинг фикрига кўра, шаҳар кўчаларида жуда кўп миқдорда чала истеъмол қилинган фаст-фуд қолдиқлари каламушларнинг кўпайишига сабаб бўлган. Бундан ташқари, шаҳарда чиқиндиларни олиб чиқиш ҳам самарасиз ташкил этилган. 

«Шаҳар кўчасида каламушдан атиги икки метр узоқликда бўласиз, аммо буни кўрмайсиз», дейди зоологлар Чикаго ҳақида. 

Рўйхатда иккинчи ўринни Лос-Анжелес эгаллаган. Юмшоқ иқлим, чиқиндихоналарнинг кўплиги ва каламушларни заҳарлаб ўлдириш тақиқлангани туфайли, бу жой кулранг қароқчилар учун «жаннатга» айланган. 

Учинчи ва тўртинчи ўринлар Европа пойтахтларига тегишли. Олимларнинг фикрича, Лондонда камида 20 миллион каламуш, Парижда эса 9 миллионга яқин каламуш яшайди. 

Аммо машҳур Карни Мата каламушлар ибодатхонаси жойлашган Ҳиндистоннинг Дешнок шаҳри рейтингнинг атиги бешинчи поғонасини эгаллаган. Бу ибодатхонада 20 мингга яқин кемирувчи яшайди, улар учун махсус ошхонада овқат тайёрланади. Ҳар йили минглаб зиёратчилар каламушларни шарафлаш учун ибодатхонага борадилар. 

Мавзуга оид