Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича қўшимча чоралар қабул қилади
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ички ишлар вазирлигининг профилактика инспекторлари алкотестер қурилмаларидан фойдаланган ҳолда шахс мастлик ҳолатида эканини аниқлаш ҳамда содир этилган жиноятлар келиб чиқиш сабаблари ва улар содир этилишига имкон яратиб берган шарт-шароитларни жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш жараёнига ички ишлар органлари минтақа бошлиқлари қатнашишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.
Белгиланишича:
а) Ички ишлар органлари профилактика инспекторлари алкотестер қурилмаларидан қуйидаги ҳолатларда фойдаланади:
- назорат остидаги шахслар “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги қонун 7-моддасида белгиланган алкоголли ичимликларни истеъмол қилишни тақиқлаш тўғрисидаги маъмурий чекловга риоя этишини текшириш;
- Жиноят кодекси 48-1-моддасига асосан суд томонидан зиммасига алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик каби қўшимча тақиқи юклатилган маҳкум ушбу тақиққа риоя этишини назорат қилиш;
- Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 32-моддаси 6-бандига асосан Маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат этиб белгиланган ҳуқуқбузарлик маст ҳолда содир этилганини аниқлаш;
- б) содир этилган жиноятлар келиб чиқиш сабаблари ва улар содир этилишига имкон яратиб берган шарт-шароитларни жамоатчилик ўртасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўтказиладиган муҳокама жараёнига ички ишлар органлари минтақа бошлиқлари фаол қатнашиши шарт.
Ички ишлар вазирлиги:
- алкотестер қурилмаларини қўллаш тартиби, фуқаролар ва профилактика инспекторлари ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;
- 2024 йил якунига қадар профилактика инспекторлари учун алкотестер қурилмаларини ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тендер ўтказиш орқали босқичма-босқич харид қилиш чораларини кўради;
- алкотестер қурилмалари ёрдамида мастликни аниқлаш тартибини йўлга қўйиш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида профилактика инспекторлари малакасини ошириш юзасидан ўқув машғулотларини ташкил этади;
- содир этилган жиноятлар келиб чиқиш сабаблари ва улар содир этилишига имкон яратиб берган шарт-шароитларни жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш жараёнига ички ишлар органлари минтақа бошлиқлари қатнашишини таъминлайди.
Мавзуга оид
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
13:04 / 03.05.2026
ППХ ходимини 14 ёшли қизга шилқимлик қилганликда айблаган йигит қамалди
18:47 / 06.04.2026
Ички ишлар ходимини урган ҳайдовчи узр сўради
19:40 / 03.04.2026