Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонлик кўп болали отанинг олтмишинчи фарзанди туғилди
Ота юз фарзанд маррасини кўзламоқда, аммо иқтисодий аҳволи бунга имкон бермаслигини айтяпти.
Фото: BBC
Покистоннинг Кватта шаҳрида яшовчи 52 ёшли Сардоржон Муҳаммадҳон Хилжий олтмишинчи марта ота бўлди, деб хабар берди BBC News.
Эркак мутахассислиги бўйича шифокор, ўз клиникасига эга. У уч нафар аёлга уйланган. У янада кўпроқ фарзанд кўриш учун тўртинчи хотин олишни режалаштирмоқда ва дўстларидан келин топишда ёрдам сўраган.
Хилжий сўзларига кўра, аввал у юз нафар фарзанд кўришни режалаштирган эди. Бироқ кейинчалик фикрини ўзгартирган, чунки мамлакатда кун кўриш жуда қимматга тушади.
Кўп фарзандли ота саёҳат қилишни ёқтиришини айтди. Аммо фарзандларининг барчасини машинага сиғдира олмаслигидан нолиди. У ҳукуматдан автобус берилишига умид қилмоқда.
Покистон дунёдаги аҳолиси кўп мамлакатлардан бири ҳисобланади. Ушбу давлатда 220 миллиондан ортиқ одам истиқомат қилади.
Мавзуга оид
21:19 / 07.02.2026
“Покистон билан мудофаа соҳасидаги келишувлар диққатга сазовор” – сиёсатшунос
10:45 / 07.02.2026
Покистонга саёҳатлар кўпайди: ўзбекистонликлар оқими кескин ошган
16:09 / 06.02.2026
Покистон пойтахти Исломободдаги масжидда кучли портлаш содир этилди
15:20 / 06.02.2026