Жаҳон | 21:57 / 10.01.2023
4865
1 дақиқада ўқилади

Туркияда янги дрон синовдан ўтказилди 

Baykar компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дрон 2,5 км баландликка кўтарилди. 

Фото: Baykar

Туркияда Baykar компанияси томонидан ишлаб чиқарилган вертикал учиш ва қўниш хусусиятига эга дрон синовдан ўтказилди. 

Ҳарбий компания маълумотларига кўра, Bayraktar учувчисиз самолёти 2,5 км баландликка муваффақиятли кўтарилган.

2023 йилдаёқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилган дрон автоном ва яримавтоном парвозлар, шунингдек, автоном учиш ва қўниш хусусиятига эга. 

Янги дрон Туркия денгиз флотининг флагмани TCG Anadolu десант кемасига жойлаштирилади. 

Дрон мониторинг ва разведка маълумотларини йиғиш вазифасини ҳам бажариши мумкин. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид