Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аёл раҳбарлар бошқарувидаги корхоналар сони энг кўп ҳудуд маълум қилинди
Қайси ҳудудда аёл раҳбарлар бошқарувидаги корхоналар сони кўплиги тўғрисида маълумот берилди.
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 36 472 тани ташкил этган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 177 тага ошган.
Аёл раҳбарлар бошқарувидаги фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони энг кўп бўлган ҳудудлар орасида Тошкент шаҳри биринчи ўринни эгаллади – 9 764 та.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Тошкент вилоятида – 4 760 та;
- Навоий вилоятида – 3 866 та;
- Самарқанд вилоятида – 2 475 та.
Мавзуга оид
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
10:14 / 21.05.2026
Фарғонада аёл эрини ургани учун оилавий зўравонликда айбланди
09:58 / 08.04.2026
Хоразмда ҳайкални ўпган аёл жаримага тортилди
09:45 / 07.04.2026